Украина МДҲ доирасида соғлиқни сақлаш тўғрисидаги келишувдан чиқди
Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувдан чиқди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мельничук ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
«Вазият тубдан ўзгариши муносабати билан Украина 1992 йил 26 июнда Минскда имзоланган [МДҲ доирасидаги] соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди», – деб ёзади у.
Украина келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича иккита протоколдан ҳам чиқди. Украина ҳукумати мунтазам равишда Россия, Беларусь, Сурия, шунингдек, МДҲ доирасида тузилган шартномалардан чиқишини эълон қилади.
Улашиш:
Шарҳлар