Украина мудофаа кучлари Севастополда Россиянинг “Циклон” ракета кемасига зарба берди – Бош штаб

Фото: twitter

Бош штаб 2024 йилнинг 19 май куни тунда вақтинчалик ишғол қилинган Севастополда Россиянинг “Циклон” ракета кемасига зарба берилгани тасдиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари Бош штабининг 21 май куни соат 16:47 даги хулосасида айтилади.

“Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, 19 май куни тунда Украина мудофаа кучлари Севастополда 22800 лойиҳасидаги россиялик “Циклон” ракета кемасига зарба берди”.

Интернетда “Калибр” ракеталарини ташувчи Россиянинг “Циклон” кемаси урилгани ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар пайдо бўлди.

Украинанинг “Юг” мудофаа кучлари Стратегик коммуникациялар маркази бошлиғи, 3-даражали капитан Дмитрий Плетенчук вақтинчалик ишғол қилинган Қримда “Циклон” ракета ташувчиси Мудофаа кучлари томонидан урилгани тасдиқланса, бу душман яқин масофадан “Калибр” ракеталари билан уролмаслигини англатишини таъкидлаган.

Маълумот: Россиянинг очиқ манбалари маълумотларига кўра, “Циклон” – 22800 (“Қорақурт”) лойиҳасидаги ракета кемаси. Кема 2023 йил июлида Россия денгиз флотига топширилган.

Техник тавсифлари: сув сиғими – 800 тонна, узунлиги – 65 м, эни – 10 м, сувга ботиши – 4 м. Максимал тезлиги – 30 узел. Юриш масофаси – 2500 миль (12 узел тезликда). Автоном юра олиши – 15 кун.

Кема “Оникс” ва “Калибр-НК” вертикал ракета отиш қурилмалари, 76,2 мм АК-176МА модернизациялашган артиллерия қурилмаси ва “Палаш” “ЗРАК”га эга бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.