Украина мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари ишдан кетди
Украина мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Александр Павлюк “янги лавозимга ўтгани муносабати билан” ишдан бўшатилди. ОАВ у Александр Сирский ўрнига қуруқликдаги қўшинларга раҳбарлик қилиши ҳақида ёзилганди.
Павлюк ишдан бўшагани ҳақида ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мельничук маълум қилди. Хабарда Павлюк айнан қандай янги лавозимни эгаллагани айтилмаган. Унинг ўзи ҳам ишдан бўшатилганига изоҳ бермаган.
9 февраль куни, Валерий Залужний истеъфога чиққанидан бир кун ўтиб, Украинанинг «Зеркало недели» нашри Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб, Павлюк Александр Сирский ўрнига Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги кучларининг янги қўмондони бўлишини ёзганди.
Улашиш:
Шарҳлар