Украина мудофааси муваффақиятсизликка учраши мумкин — Bloomberg

Фото: Reuters/ALEXANDROS AVRAMIDIS

Украинанинг энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужумлар, Харьковга ҳужумлар ва рус қўшинларининг фронтда олдинга силжиши Украина қўшинларининг кескин нуқтага яқинлашишига олиб келди, деб ёзади Bloomberg.

Ғарб ҳукумати манбалари газетага фронтда ўқ-дорилар ва шахсий таркиб етишмаслиги ҳамда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимидаги камчиликларни таъкидлаб, Украина уруш бошланганидан бери энг заиф аҳволга тушиб қолганини айтади.

Bloomberg суҳбатдошларидан камида бирининг фикрича, Украина мудофааси муваффақиятсизликка учраши хавфи бор, бу Кремлга кенг кўламли босқин бошланганидан бери биринчи марта йирик ҳужумни бошлаш имкониятини беради.

Америка Қўшма Штатлари Россиянинг ютуғи яқинлашаётганига оид ҳеч қандай аломатни кўрмаяпти, дейди шахсини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийси. Аммо Украинанинг руҳияти паст ва армиянинг инқирозга учраши эҳтимолини инкор этиб бўлмайди, дейди исми сир қолишини истаган бошқа бир расмий.

Киевда жойлашган Rating Group томонидан яқинда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, кенг кўламли босқиндан кейин биринчи марта респондентларнинг ярмидан камроғи Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтариб олиш мумкинлигига ишонишларини айтишган. Гарчи украиналикларнинг аксарияти ғалабага ишонса-да, бу нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида тобора кўпроқ қизиқмоқда, деб ёзади Bloomberg.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.