Одессага берилган зарбалар натижасида ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етди
Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, қутқарувчилар шанба куни тушдан кейин Одессада ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлган яна бир кишининг жасадини топган.
Шу тариқа, ҳозирда ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етди, уларнинг орасида уч ёшли бола ҳам бор.
Саккиз киши, жумладан, бир нафар бола жароҳатланган, беш киши қутқарилган. Қутқарув ишлари ва вайроналарни тозалаш давом этмоқда.
Одесса ва областда мотам эълон қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар