Украина полицияси Ирина Фарионнинг қотиллигида гумон қилинаётган шахснинг фотосуратини чоп этди

Фото: Медуза

Украина Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, гумондор 20 ёшлардаги, бўйи 170–180 сантиметр бўлган, озғин эркак.

Уйининг ҳовлисида ўлдирилган Ирина Фарионнинг қўшнилари гумондорни қотилликдан олдин икки ҳафта давомида ҳар куни кўришганини айтишган. Уларнинг сўзларига кўра, у скамейкада ўтириб, кузатган. Ундан қаерданлигини сўрашганида, эркак қўшниларига Тернополдан эканлигини айтди.

Гувоҳлар гумондорнинг ташқи қиёфасини батафсил тасвирлашга қийналган. Уларнинг сўзларига кўра, у доим ёпиқ кийимда, шляпада, кўзойнак тақиб, қизил қўлқопда юрган.

Худди шу белгилар Украина Ички ишлар вазирлигининг хабарида ҳам берилган.

Унда айтилишича, жиноят содир этилган вақтда гумондорда тўқ рангли спорт шими, қора кофта устидан қизил футболка кийган, тўқ рангли панама шляпаси, қўлларида қизил қўлқоп бўлган.

Аввалроқ Украина расмийлари Фарионнинг ўлдирилишида россиялик неонацистларнинг иштироки ҳақидаги маълумотларни текшираётгани ҳақида ёзган эдик.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.