Украина Разведкаси Самара вилоятида темир йўл кўприги портлатилгани ҳақида хабар берди
Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка Бош бошқармаси Россия Федерациясининг Самара вилоятидаги темир йўл кўприги портлатилганини тасдиқлади. Бу ҳақда аввалроқ Россия ОАВси ўзларининг алоқадорлигини эълон қилмасдан ёзган эди.
Маълум қилинишича, ҳарбий юкларни, хусусан, “Полимер” заводида ишлаб чиқарилган муҳандислик ўқ-дориларини ташиш учун фойдаланилган кўприкнинг иншоотлари портлатилган.
«Темир йўл кўпригига етказилган зарарнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, ундан узоқ вақт давомида фойдаланиш имконсиз бўлади», – деди Разведка Бош бошқармаси.
Шу билан бирга, Россия Федерациясида ОАВлари кичик зарар ҳақида ёзмоқда. Унга кўра, фақат металл конструкциялар ва панжаралар шикастланган, бетон конструкциялар ва йўллар эса сақланиб қолган.
Шарҳлар