Украина РФ билан урушда ғалаба қозонганидан кейингина НАТО аъзосига айланади
Зеленский Украина уруш пайтида НАТОга аъзо бўла олади, деб ҳисобламайди. Бу алоҳида альянс аъзоларининг бу масалада таваккалчилик ёки шубҳа билан қарашлари билан боғлиқ, деб ёзади “РБК-Украина”.
Бу ҳақда Владимир Зеленский НАТО стандартлари бўйича профессионал ҳарбий таълим курсларидан ўтаётган офицерлар билан учрашувда маълум қилган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, НАТО масаласи кўпчиликнинг муаммоси, бу эса ўз навбатида сиёсий жиҳатдир. Шу муносабат билан, аъзо бўлиш учун Украина урушда ғалаба қозониши керак.
Президентнинг қўшимча қилишича, Россия айнан Украина бир пайтлар Альянс аъзоси бўлмагани учун бостириб киришга қарор қилган. Ўшанда НАТОга аъзо баъзи давлатлар Украинанинг интеграциялашувига шубҳа билан қарашганди.
Россия Украинанинг НАТОга, Европа Иттифоқига қабул қилинишига йўл қўймаслик учун, Украина шунчаки ривожланиб кетмаслиги, Россия таъсиридан узилиб қолмаслиги учун ҳамма нарсани қилди. Шундай экан, бу таъсирдан қутулиш учун мустақилликни натижа – ғалаба билан ҳимоя қилиш керак”, — дея қўшимча қилади у.
Россия билан кенг кўламли уруш бошланганидан кейин Киев Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш учун ариза топширди. Ариза, шунингдек, тезлаштирилган тартибни, яъни Аъзолик бўйича Ҳаракатлар Режаси (АҲР)сиз амалга оширишни назарда тутганди. 2023 йилда Альянсга аъзо давлатлар Украинани НАТОга яқинлаштириши керак бўлган учта қисм ҳақида қарор қабул қилишди. Шунингдек, АҲРдан воз кечишга ҳам қарор қилинди.
Шарҳлар