Февраль бошидан бери Россия 15 та самолётини йўқотди
Украина президенти Владимир Зеленский февраль ойи бошидан бери Россия 15 та самолётини йўқотгани ҳақида айтди, деб ёзади BBC News.
“Биз шу ҳафтанинг ўзида Россиянинг еттита ҳарбий самолётини уриб туширишга муваффақ бўлдик. Бу бомбаларни ташлаб, ўлдиришга мўлжалланган ҳаво кемалари эди. Феврал ойи бошидан бери Россия 15 та ҳарбий самолётини йўқотди. Бу уларнинг йўқотишларининг тўғри динамикаси”, — деган Украина президенти кечки видеомурожаатида.
Февраль ойи охирида Украина Қуролли кучлари шу ойининг икки ҳафтаси ичида Россиянинг 13 та жанговар самолётини уриб туширганини таъкидлаганди, бу урушнинг олдинги ойларига қараганда анча кўп.
Улашиш:
Шарҳлар