Украина Россиядаги ҳарбий объектларга зарба бериш учун АҚШдан Америка қуролидан фойдаланишга чекловни олиб ташлашни сўради

США тайно поставили Украине ракеты ATACMS большой дальности
Источник: life.ru

Украинанинг Россиядаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловни бекор қилиш ҳақидаги илтимоси ўтган ҳафта олинган ва ҳозир кўриб чиқилмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal америкалик ҳарбийлар ва расмийларга таяниб.

“Улар Россия ҳудудидаги объектларга зарба беришда [АҚШдан]  ёрдам сўрашди. Бу нафақат қурол тизимлари, балки зарбалар беришда қўшимча ёрдамни ҳам ўз ичига олади”, — деди АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари, генерал Чарльз Браун.

Май ойи ўрталарида Politico нашри Украина расмийлари Вашингтонга АҚШ расмийларини Россия ҳудудига зарбалар бериш учун етказиб берилган қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни олиб ташлашга кўндириш учун келгани ҳақида ёзганди. Ўз навбатида, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Кирби 17 май куни АҚШ бундай қарорга қарши эканини айтди.

Reuters ёзишича, Украина март ойида Байден томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам пакети доирасида 300 километргача масофага учадиган ATACMS ракеталарини олган.

Охирги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги ушланган ракеталар ҳақида бир неча бор ҳисобот берди. Масалан, 15 майга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ўнта ATACMS  ракетасини уриб туширганини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.