Украина Россиянинг «Крокус»даги террорчилик ҳужумида «Украина изи» борлиги ҳақидаги даъволарини рад этди

Фото: Анна Войтенко / Reuters

«Россия махсус хизматларининг Украина ҳақидаги версиялари мутлақо асоссиз ва беъманилик», – деб ёзади шунга ўхшаш баёнотларнинг «олдиндан ҳақиқатга тўғри келмаслигини» таъкидлаган ҳолда Зеленский офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Х ижтимоий тармоғида.

Подоляк, шунингдек, Россия махсус хизматларининг даъволарига зид бўлган фактларни санаб ўтади: ҳужум қилган шахслар узоқ вақт давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан тўсиқларсиз ҳаракат қилган, террорчилик ҳужуми содир этилган жойни келган автомобилларида тарк этган ва «ҳозир жанглар олиб борилаётган, ҳар бир метри Россия ҳарбийлари билан тўсиб қўйилган чегара пунктларига йўл олган».

«ФХХнинг бу баёнотлари ё очиқдан-очиқ нодонлар, ёки зомбиланган рус аҳолисига мўлжалланган», – дея Қуролли Кучлар Бош қўмондонлиги Бош Разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов сўзларидан иқтибос келтиради УНИАН нашри.

Унинг фикрича, «… террорчиларнинг энг кўп ҳарбий кучлар, махсус хизматлар ва ҳарбийлар тўпланган чегарадаги ҳудудларга йўл олишини тасаввур қилиб бўлмайди».

Олдинроқ, Россия ФХХ терактда гумон қилинганлар Россия-Украина чегарасидан ўтишни режалаштиргани тўғрисида баёнот берган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.