Украина телеканали Курахово сув омбори дамбасининг портлаши акс этган видеони чоп этди

Кадр из видео

Донецк областидаги “Старые Терны” қишлоғида тўғон портлатилган лаҳзани Украинанинг ТСН телеканали эълон қилди. Видеода портлашни кўриш мумкин, унинг манбаи тўғоннинг техник хоналарида жойлашган бўлиши мумкин. Портлашдан бир неча сония ўтгач, кадрда икки киши пайдо бўлади – улар украиналик аскарлар бўлиши мумкин.

Тўғон вайрон қилингани ҳақидаги маълумотлар бир кун аввал Украина телеграм-каналларида пайдо бўлган эди. Бунинг оқибатида Волчья дарёсининг сув сатҳи 1 метрга кўтарилгани маълум қилинди. Маҳаллий ҳукумат қўшни қишлоқларнинг аксарият тинч аҳолиси олдиндан эвакуация қилинганини қайд этмоқдаа, деб ёзади ТСН.

Россия қуролли кучлари Кураховони ўз панжаларига олишга ҳаракат қилмоқда. Курахово сув омбори шаҳарни шимолдан ҳимоя қилади, шунинг учун рус ҳарбийлари уни айланиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бузилган тўғон жойлашган “Старые Терны” қишлоғи бу юришнинг нишонларидан бири эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.