Украина ТИВ Чулпан Хаматованинг Венеция кинофестивалида қатнашишига қарши чиқди

Фото: lenta.ru

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Х ижтимоий тармоғида россиялик актриса Чулпан Хаматованинг Венеция кинофестивали дастурига киритилишига норозилик билдирган постни эълон қилди.

Хабарда айтилишича, Хаматова Россияни тарк этиб, урушни қораласа-да, унинг Путин билан аввалги алоқалари шубҳа туғдиради.

“Аввал Путинни қўллаб-қувватлаган Чулпан Хаматова Венеция кинофестивалида тақдим этиладиган “Сокин ҳаёт” фильмида роль ўйнаган. Россиядан кетганига қарамай, унинг Путин билан собиқ алоқалари саволлар туғдирмоқда. Путиннинг ҳокимиятга келишига ёрдам берганлар украиналикларни ўлдириш давом этаётган бир пайтда қизил гиламларда кўринмаслиги керак”, — дейилади Украина ТИВ хабарида.

Хаматова 2012 йилда Путиннинг сайловолди видеоларида роль ўйнагани ва унинг қўлидан мукофотлар олгани ҳақидаги видео хабарга илова қилинган. Бироқ, Венеция кинофестивали дастурига унинг  иштирок даги фильм киритилган.

“Уфқлар” секциясида бош ролда Хаматова қатнашган “Сокин ҳаёт” фильми намойиш этилади. Режиссёр Александрос Авранас фильмда Швецияга кўчиб ўтган, лекин бошпана берилиши рад этилгна россиялик оила ҳақида ҳикоя қилади.

Россияда армияни танқид қилгани учун сиртдан судланган ёзувчи Дмитрий Глуховский Хаматовани қўллаб-қувватлаб, постга изоҳ берди.

“У урушга норозилик билдириш учун ҳамма нарсасини қурбон қилди ва Россия пропагандасининг нишонига айланди. У сизнинг душманингиз эмас, – деб ёзади Глуховский.

2022 йил 25 февралда урушни қоралаб, ўша йилнинг март ойида Россияни тарк этган Хаматова 2012 йилда Путиннинг сайловолди кампаниясида иштирок этишини касал болаларга ёрдам бериш истаги билан изоҳлаган. 2019 йилда актриса Украинада уруш бошланганини билганида, Путинни қўллаб-қувватламаслигини тан олган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.