Украина ТИВ: Кремль Украина ядро энергетикасининг муҳим объектларига зарбалар тайёрламоқда

Андрей Сибига. Фото: Украинская правда

Кремль қиш арафасида Украинадаги муҳим атом энергетика обектларига зарбалар тайёрламоқда, дейди Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғида Украина разведкасига таяниб.

“Ушбу иншоотларга зарар етказилиши глобал оқибатларга олиб келадиган ядровий ҳодисанинг юқори хавфини келтириб чиқаради. Бизнинг махсус хизматларимиз бу маълумотларни ҳамкорларимизга етказди”, — дея таъкидлайди Сибига ва бу ҳақда Украина МАГАТЭни хабардор қилганини қўшимча қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.