Украина ТИВ раҳбари мобилизациядан қочиб, чет элга кетганларга консуллик хизматлари кўрсатилмаслигини тасдиқлади

Фото: AP Photo / Pool/Johanna Geron

Чет элда бўлиш Украина фуқаросини «тўла кўламли Россия тажовузи шароитида йўқ қилинишдан ҳимоя қилиш асосий устувор вазифаси бўлган» ўз ватани олдидаги мажбуриятлардан озод қилмайди,  бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.

«Ҳозирги вазият шундай: чақирув ёшидаги эркак чет элга кетган, бу билан у ўз давлатига унинг яшаб қолиши масаласи уни қизиқтирмаслигини кўрсатди, сўнг эса келиб, ушбу давлатдан хизматлар олишни хоҳлайди. Агар бу одамлар кимдир олисда, фронтда жанг қиляпти ва шу давлат учун жонини фидо қиляпти, кимдир эса чет элда жон сақлаяпти-ю, лекин шу билан бирга давлатдан хизматлар олади деб ҳисобласа – бу ундай бўлмайди,» – деб ёзади Кулеба «X» ижтимоий тармоғида.

Украина ТИВ яқинда мобилизация ёшидаги эркаклар учун консуллик хизматлари олиш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришларни тақдим этади. «Бу адолатли бўлади,» – дея қўшимча қилади вазир.

Аввалроқ украин ОАВлари 23 апрелдан бошлаб ТИВ 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган  эркак украин фуқароларининг аризалари бўйича консуллик ишларини амалга оширишни тўхтатишини хабар берган эди. Тақиқ ТИВ томонидан май ойида кучга кирадиган мобилизация қонуни қоидаларига доир тушунтиришлар олингунга қадар амалда бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.