Украина ТИВ Зеленскийнинг қидирувга берилишини “Россия давлат машинаси ва тарғиботининг тушкунлиги” деб атади
Россия ички ишлар вазирлиги президент Владимир Зеленскийни қидирувга берди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳаракатни «Россия давлат машинаси ва тарғиботининг тушкунлиги» деб атади.
Зеленский жиноий иш бўйича қидирувга берилган, бироқ россияликлар қайси модда бўйича эканига аниқлик киритмаган.
“Россия Ички ишлар вазирлигининг президент Владимир Зеленский қидирувга берилгани ҳақидаги даъвосини ёритувчи хабарлари Россия давлат машинаси ва яна қандай янгилик билан чиқиш кераклигини билмаётган тарғиботининг тушкунлигидан далолат беради», – дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлигининг муносабатида.
Бундан ташқари, Россия Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ва Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александр Павлюкни ҳам қидирувга эълон қилган.
Шарҳлар