Украина тунда Россиянинг бир қатор муҳим инфратузилма объектларига яна ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги кечаси 50 та дрон Россиянинг 8 та вилоятига ҳужум қилганини даъво қилмоқда.
Ҳужумлар натижасида Калуга ва Брянск вилоятларидаги 2 та электр подстанцияси, шунингдек, Смоленск вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводи шикастланган.
Аввалроқ биз Белгороддаги ҳужумлар ҳақида ёзган эдик, унда икки киши ҳалок бўлганди.
Днепрда қутқарув ишлари якунланди. Вайроналар остидан бир кишининг жасади топилган. Умуман олганда, шаҳардаги ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлди, яна 24 киши яраланган.
Бугун тунда Украина қуролли кучлари душманнинг иккита Х-59/Х-69 ракетасини ва учта разведкачи учувчисиз самолётини уриб туширди.
Улашиш:
Шарҳлар