Бельгия Чехиянинг Украина учун снаряд харид қилиш бўйича ташаббусига 200 млн евро тақдим этади

Александр де Кроо
Александр де Кроо. Фото: flickr.com / Center for Data Innovation

Бельгия Чехиянинг Украина учун турли калибрли 800 мингта снаряд сотиб олиш ташаббуси учун 200 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Бельгия бош вазири Александр де Кроо маълум қилди.

“Биз ҳеч қачон Украина ҳар куни қиладиган қурбонликлар билан тенглаша олмаймиз. Аммо биз президент Владимир Зеленскийга у сўраган нарсани – россиялик агрессорни қайтариш учун кўпроқ ўқ-дориларни бера оламиз ”, — деб ёзади у.

Де Кроонинг сўзларига кўра, Бельгия Чехиянинг ўқ-дориларни сотиб олиш ташаббусини 200 миллион евро билан молиялаштиради.

Бош вазирнинг таъкидлашича, «кейинги ҳафталарда» кўпроқ ўқ-дорилар келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.