,

Украина ҳукумати Россия билан ҳаво, денгиз ва темир йўл орқали қатновни 50 йилга тақиқлашни таклиф қилди

Фото: EPA

Украина вазирлар маҳкамаси Россия билан ҳар қандай транспорт алоқасини 50 йилга тақиқлашни таклиф қилди, деб ёзади Meduza. Бу ҳақда ҳукумат сайтига жойланган ва мамлакат бош вазири Денис Шмигал томонидан имзоланган буйруқда айтилади.

Россия транспорт секторига қарши санкциялар доирасида вазирлар маҳкамаси қуйидагиларни тақиқлашни таклиф этди:

  • Украина билан тўғридан тўғри ҳаво қатновини, шунингдек, Украина осмонидан, шу жумладан, Украина диспетчерлари хизмат кўрсатадиган денгиз устидаги осмондан Россия резидентлари томонидан фойдаланилишини.
  • Россияда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт (автобуслар ва тиркамали юк автомобиллари)нинг киришини.
  • Россияда рўйхатдан ўтказилган темир йўл составларининг Украина божхона ҳудудига киритилишини.
  • Украина ички сувларида Россия байроғи остидаги ёки Россия жисмоний ва юридик шахсларига тегишли кемаларнинг сузишини, шунингдек, уларнинг Украина денгиз портларига киришини. Бундан ташқари, босиб олинган ҳудудлар портларига кирган кемалар ҳам тақиққа тушади.

Бундан ташқари, вазирлар маҳкамаси босиб олинган ҳудудларда денгизчиларга берилган квалификацияловчи ҳужжатларни тан олмасликни, Россия фуқароларига эса Украина байроғи остидаги кемаларда хизмат қилишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

Вазирлар маҳкамаси таклифи Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.