Ставрополда ҳалокатга учраган Россия ҳарбий самолёти Украина томонидан уриб туширилган
Россиянинг Ставрополь ўлкасида ҳалокатга учраган Ту-22М3 бомбардимончи самолёти Украина томонидан уриб туширилган. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари хабар берди.
Самолёт ҳаво кучларининг зенит-ракета бўлинмалари томонидан Украина Разведка бош бошқармаси билан ҳамкорликда уриб туширилган.
Идора даъво қилишича, бундай самолёт биринчи марта уриб туширилган бўлиб, у Россия қўшинлари томонидан Украинанинг тинч шаҳарларига ҳужум қилишда қўлланиладиган Х-22 қанотли ракеталарни ташувчи самолёт деб таърифланмоқда.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ставрополда Ту-22М3 самолёти ҳалокатга учрагани, учувчилар катапульта қилгани ҳақида хабар берганди. Аммо идора ҳалокатга, дастлабки маълумотларга кўра, техник носозлик сабаб бўлганини қайд этганди.
Шарҳлар