Украина қуролли кучлари Алушта яқинида ФХХ чегара хизматининг ҳарбий объектига зарба берди

Фото: azovsky.ru

“Озодлик радиоси” Алушта яқинида Семидворье қўрғони ҳудудидаги Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) чегара хизматининг ҳарбий объектига зарба берилганини тасдиқловчи паст аниқликдаги сунъий йўлдош суратларини эълон қилди. Зарба 24 майга ўтар кечаси ATACMS ракеталари билан амалга оширилган. Аннексия қилинган Қримнинг Россия Федерацияси томонидан тайинланган раҳбари Сергей Аксёнов Алушта ҳудудида «иқтисодий объект» га зарба бўлганини маълум қилган.

“Крым.Реалии” нашри маҳаллий аҳолига таяниб, камида олтита портлаш овози эшитилганини, шаҳар шимоли-шарқида эса ёрқин чақнашлар кўзга ташланишини ёзади.

Украинанинг “Атеш” партизан ҳаракати Россия алоқа пункти – 28735-ҳарбий қисм (бу ФХХ чегара бошқармасининг ҳарбий қисми) шикастлангани, қурбонлар борлигини маълум қилди. “Крымский ветер” телеграм канали зарба Россия қуролли кучлари ходимлари жойлашган космик иншоот станциясининг радиоантеннаси ва объектнинг бошқа биноларига берилгани айтилади.

Украина томони Алушта шаҳрига қилинган ҳужумларга расман изоҳ бермади. Россия Мудофаа вазирлиги Қрим узра учта ATACMS ракетаси уриб туширилгани ҳақида хабар берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.