Украина қуролли кучлари Харьков областида қарши ҳужум ҳаракатларини бошлади
Украина мудофаа кучлари Харьков йўналишида рус қўшинларини тўхтатиб, қарши ҳужум ҳаракатларини амалга оширмоқда.
Бу ҳақда Украина қуролли кучлари Бош штаби матбуот хизмати хабар беради.
“Вазият қийин. Мудофаа кучлари давлатимизнинг шарқи ва жанубида мудофаани давом эттириб, душманни шиддатли мағлубиятга учратмоқда. Асосий ҳаракатлар Харьков вилояти ва Донбассда бўлиб ўтади. Харьков йўналишига келсак, душман буфер зонасини яратиш мақсадида ҳужум операцияларини ўтказмоқда. Душман тўхтатилган бир пайтда, вазият назорат қилинмоқда, қарши ҳужум ҳаракатлари олиб борилмоқда. Руслар Харьков областининг шарқида ҳам ҳужум операцияларини ўтказмоқда, улар шарқдан Купянск шаҳрини айланиб ўтишни режалаштирмоқда, аммо улар муваффақиятга эриша олмаяпти. Қаттиқ жанглар деярли бутун фронт чизиғи бўйлаб давом этмоқда”, — деди Украина қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси вакили полковник Игорь Прохоренко.
Унинг сўзларига кўра, мудофаа кучлари босқинчига катта талофатлар етказяпти, артиллерия ва дрон тизимлари фаол ишламоқда, авиациядан фойдаланилмоқда.
Шарҳлар