Украина қуролли кучлари Қримда Россиянинг “Циклон” кемаси чўктирилгани ҳақидаги маълумотларни текширади
19 майга ўтар кечаси Россия томонидан аннексия қилинган Севастополь кўрфазига Украинанинг зарбаси натижасида “Ковровец” тралчи кемаси ҳам, “Циклон” кичик ракета кемаси ҳам жиддий шикастланган ёки чўкиб кетган бўлиши мумкин эди.
“Агар “Циклон” ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, ҳозир Қримда қанотли ракеталар ташувчиси йўқлиги эҳтимоли анча юқори. Ҳа, бундай эҳтимол мавжуд. Ҳа, у юқори. Дастлаб, эҳтимол, иккита техника урилгани ҳақида сўз бормоқда. Лекин биз ҳали ҳам натижаларни кутяпмиз”, – деди Украина “Юг” мудофаа кучлари матбуот маркази раҳбари Дмитрий Плетенчук.
Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари иккита кема йўқ қилингани ҳақида ишончли хабар беришдан олдин ҳали ҳам “объектив назорат натижаларини” олишлари керак.
Шарҳлар