Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск областига ҳужум қилди. Бу ҳақда нималар маълум?
6 август куни Курск области расмийлари украиналик ҳарбийларнинг Россия билан чегарани бузиб ўтишга уриниши ҳақида хабар берди.
Украина қўшинлари Европага газ етказиб беришнинг ягона йўли бўлган “Суджа” станциясини қўлга олди, дея хабар беради Z-каналлар.
Россия қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов президент Владимир Путин билан учрашувда Украина армиясининг олдинга силжиши тўхтатилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучларининг йўқотишлари 315 кишини ташкил этган, улардан юз киши ҳалок бўлган.
Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов 24 соат ичида бир неча минг киши ҳудудни тарк этганини айтди. Айни пайтда қариндошлари Курск областида қолган одамлар жанглар кетаётган ҳудудлардан эвакуация қилинмаётганидан шикоят қилмоқда.
“7х7” нашри ҳалок бўлган икки фуқаронинг шахсини аниқлади: 28 ёшли Суджалик ҳомиладор аёл Нина Кузнецова (Baza маълумотларига кўра, у 24 ёшда эди) ва 28 ёшли Алексей Трубицин.
Шарҳлар