Украина қуролли кучлари Ставрополь ўлкасида қулаган бомбордимончи самолёт Днепр ва Кривой Рогни ўққа тутиб келганини билдирди
Украина Қуролли кучлари (УКҚ) Ҳарбий-ҳаво кучларининг расмий вакили Илья Евлашнинг AFP агентлигига айтишича, бугун Ставрополь ўлкасида ҳалокатга учраган Россиянинг Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолёти Днепр ва Кривой Рогга зарбалар берган.
Украина ҳарбийлари самолёт УҚК Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан уриб туширилганини айтди, бироқ Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳодиса бўлганини ва бу “жанговар топшириқни бажариб бўлгач” аэродромга қайтаётганда содир бўлганини таъкидламоқда.
“Бу Днепр ва Кривой Рогни бомбардимон қилган самолёт. Биз ўз шаҳарларимиз ва тинч аҳоли учун ўч олдик”, — деди Евлаш AFP агенлигига.
Сўнгги маълумотларга кўра, жума куни Днепрга уюштирилган ҳужум натижасида 7 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Кривой Рогдаги ҳужум пайтида яна уч киши жароҳатланган.
Шарҳлар