Украина қуролли кучлари томонидан Белгород областидаги қишлоқ ўққа тутилиши оқибатида иккита одам ҳалок бўлди

бегород
Фото: super.ru

Белгород областидаги Никольское қишлоғи ўққа тутилди. Губернатор Вячеслав Гладковнинг маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ёрдамида ҳужум қайтарилганидан сўнг, қишлоқда иккита одам ҳалок бўлгани, тўрттаси яралангани аниқланган.

17 ёшли ўсмир ва бир эркак уйга бевосита зарба келгани сабабли ҳалок бўлган. «Қутқарувчиларимиз шу уйнинг вайроналари остидан кичкина қиз болани олиб чиқишди, унинг бош мияси жароҳатланган ва қўл-оёқлри синган. Тез ёрдам бригадаси болани  область болалар шифохонасига олиб борган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларини ишга солмоқда,» – деб ёзади Гладков ўзининг  Telegram-каналида. Тезкор хизматлар вайроналарни тозалашни давом эттирмоқда, эҳтимол, вайроналар остида одам қолган бўлиши мумкин.

Яраланган бошқа учта эркак даволанишдан бош тортган. Уларнинг бири болани вайроналар остидан олиб чиқаётганида ис гази билан заҳарланган, иккинчисида енгил жароҳатлар олган, учинчисида баротравма бор. Яраланганларга тез ёрдам бригадаси воқеа жойида кўмак берган. Вайрон бўлган уйдан ташқари, Никольскоедаги тўрт уйга ҳам турли даражада зарар етказилган.

Олдинроқ, Россия ҳукумати Белгород эрталаб ўққа тутилгани ҳақида хабар берганини ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.