Украина ва Испания хавфсизлик бўйича икки томонлама келишувни имзолади
27 май куни Украина ва Испания хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама шартнома имзолади. Бу ҳақда Испания бош вазири Педро Санчес Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Биз ҳозир жуда муҳим ролга эга бўлган сиёсий шартномани имзоладик. Бу келажак ҳақидаги келишув ва бу бизнинг Украинани барқарорлик билан таъминлаш учун барча воситалар билан таъминлашга бўлган қатъийлигимиз намунасидир», – деди Санчес.
Унинг таъкидлашича, Испания Украина билан хавфсизлик шартномасини имзолаган ўнинчи давлат ҳисобланади.
“Биз хавфсизликни интеграциялашган деб биламиз, шунинг учун бир нечта соҳалар мавжуд. Украина ва Испания ўртасидаги молиявий, ҳарбий, ишлаб чиқариш, қўллаб-қувватлаш, реконструкция қилиш, реставрация қилиш ва миналардан тозалаш – булар келишувда қамраб олинган мавзулардир”, — деди Испания бош вазири.
Аввалроқ Зеленский Испания пойтахти Мадридга ташриф буюрган эди.
Шарҳлар