Украина ва Россия кўчирилган болаларни алмашишади
Қатар воситачилигида эришилган келишувга кўра, 29 нафар бола Украинага, 19 нафари Россияга олиб кетилиши назарда тутилган, дейди Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Белова (2023 йилда Халқаро Жиноят Суди уни украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда айблаб ҳибсга олиш учун ордер берди).
Унинг сўзларига кўра, Украина томони билан бундай музокаралар биринчи марта шахсан ўтказилган. Учрашув давомида алмашинувда қатнашадиган болалар рўйхати келишиб олинди. Бироқ, Омбудсман бу қандай болалар экани ва нима учун оиласидан ажралганини тушунтирмаган.
Улашиш:
Шарҳлар