Украина Запорожье областининг Работино қишлоғи Россия қўшинлари томонидан ишғол қилинганини рад этмоқда

Фото: сервис «Яндекс.Карты»

“Юг” мудофаа кучлари матбуот марказининг вакили Дмитрий Плетенчук «Укринформ» агентлигига Россия Мудофаа вазирлигининг Запорожье областидаги Работино қишлоғи қўлга олингани ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

Бу ҳақда бир неча соат олдин Россия ҳарбий департаменти маълум қилган.

Работино 2023 йил ёзида Украина армияси Россия истеҳкомларини бузиб ўта олмаган Украина ҳужуми пайтидаги жангларнинг асосий йўналиши сифатида танилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.