Украина зарбаси сабабли вайрон қилинган Россия НҚИЗларини таъмирлашга санкциялар тўсқинлик қилмоқда

REUTERS

УҚК Россияда нефтни қайта ишлаш қувватининг 14 фоизини ишдан чиқарди. Уларнинг салоҳиятини тиклаш санкциялар сабабли қийинлашди.

40 та энг йирик завод Ғарб ускуналарини ўрнатган, улар Американинг UOP (Honeywell International шўъба корхонаси) ва Швейцариянинг ABB компаниялари томонидан сотилган ва ўрнатилган. Ушбу компанияларнинг мутахассислари уларга техник хизмат кўрсатган. UOP ва ABB компаниялари Россияда ўз фаолиятини тўхтатган.

Юзага келган муаммоларга мисол сифатида Reuters манбалари жорий йилнинг январь ойида Лукойлнинг Нижний Новгород нефтни қайта ишлаш заводида (НОРСИ) ускуналарнинг бузилгани ҳақида гапиради. Ҳаммаси бўлиб декабрь-январь ойларида Россияда қуввати бўйича тўртинчи бўлган нефтни қайта ишлаш заводи – НОРСИда авариялар учта агрегатда содир бўлган, шу сабабли январь ойининг биринчи ўн кунлигида завод бор-йўғи 60 минг тонна мотор бензини ёки мавжуд бензин жараёнлари маҳсулдорлигининг 44 фоизга яқинини ишлаб чиқарган.

Агар январь ойининг иккинчи ярмига қадар иккита қурилманинг ишлаши қисман тикланган бўлса, биринчи каталитик крекинг қурилмаси (КК-1) ҳали ҳам ишламаяпти ва унинг қачон таъмирланиши номаълум. Буни фақат UOP мутахассислари қила олади.; “Лукойл” муҳандислари бузилганларини алмаштириш учун эҳтиёт қисмларни топишга ҳаракат қилишди, аммо улар муваффақиятсизликка учради. Reuters манбаларига кўра, КК-1 НОРСИга барча мотор бензинларининг қарийб 25 фоизини ёки йилига 1,2 миллион тоннани ишлаб чиқариш имконини беради.

Статистика маълумотлари бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайганини тасдиқлади. 18 дан 24 мартгача бўлган ҳафта давомида Россияда бензин ишлаб чиқариш ўтган даврга нисбатан 7,4 фоизга қисқариб, кунига 107,8 минг тоннани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш 14,3 фоизни ташкил қилган. Ушбу маълумотлар “Росстат” томонидан тақдим этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.