Украина ўзининг Курск областига ҳужуми давомида Британиянинг Challenger танкларидан фойдаланди — BBC

Фото: украинская правда

Курск областига ҳужуми чоғида Украина қўшинлари Британиянинг Challenger 2 танкларидан фойдаланди, дея хабар беради ББС манбаси.

Британия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбийлари томонидан Лондон томонидан етказиб берилган бирор конкрет қурол қўлланаётгани ҳақида изоҳ бермаслигини айтди.

Департамент вакили аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига мувофиқ, “Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга […], бу Россия ҳудудидаги операцияларни истисно этмаслигини” айтганди.

Британия ҳукуматининг қайд этишича, сиёсатда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган ва Киев ҳамиша етказиб берилган қуроллардан ўзи хоҳлаганча фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган.

Ягона истисно Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга тааллуқли – улар аввал бошидан Россиядаги нишонларга отилиши мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш билан тақдим этилган. Куни кеча Times газетасининг хабар беришича, Британия расмийлари иттифоқчилар билан ушбу қоидаларни ўзгартириш имкониятини муҳокама қилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.