Украинада 17 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча аёлларнинг маълумотлари ҳарбий хизматга мажбурлар реестрига киритилади

Фото: LRT

Украинада 17 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча аёлларнинг маълумотлари ҳарбий хизматга мажбурлар реестрига киритилади, дея хабар беради “Топор” телеграм-канали.

Агар аёл ҳарбий хизматчи, чақирилувчи ёки захирадаги ҳарбий хизматчи бўлмаса, ушбу реестрдаги маълумотлар ўчирилади.

– Биз аввалроқ Украинада Исроил намунаси бўйича аёлларни ҳарбий хизматга чақириш сиёсатини қўллаш кераклиги ҳақида ёзган эдик, – дейди қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлигининг гендер масалалари бўйича маслаҳатчиси Оксана Григорьева.

Қайд этилишича, Украина армиясида хизмат қилаётган аёлларнинг ўндан бир қисмидан камроғи фаол жанговар топшириқларни бажарса, қолганлари шифокор, разведкачи ва маъмур бўлиб ишлайди. Фақат 2018 йилда аёлларга жанговар позицияларни эгаллашга рухсат берилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.