Украинада ҳалок бўлган 68 минг нафар россиялик ҳарбий орасидан 124 таси Марказий Осиёлик бўлгани аниқланди
BBC “Медиазона” нашри ва кўнгиллилар гуруҳи билан биргаликда Россия-Украина можаросида ҳалок бўлган 68 011 нафар россиялик ҳарбийнинг исмларини аниқлади. Уларнинг ярмидан кўпи уруш бошланишидан олдин армия билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.
Ҳалок бўлган кўнгиллилар орасида хорижликлар ҳам бор: 265 кишининг исми-шарифи аниқланган, уларнинг аксарияти Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари:
– Ўзбекистон – 47 киши;
– Тожикистон – 51 киши;
– Қирғизистон – 26 киши.
2023 йил октябрь ойидан бери кўнгиллилар бўйича ҳафталик йўқотишлар 100 кишидан камаймаяпти ва баъзан 310 кишига этмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, жангларда кўпинча 42 ёшдан 50 ёшгача бўлган кўнгиллилар ҳалок бўлмоқда (3874 киши, бу ушбу тоифадаги ҳалок бўлганларнинг 30 фоизини ташкил қилади).
Шарҳлар