Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик ўнинчи марта узайтирилди
Украина Олий Радаси ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини яна 90 кунга — 2024 йил 13 майгача узайтиришни маъқуллади, деб ёзади “Украйинская правда”. Иккала қонун лойиҳаси ҳам бир кун аввал президент Владимир Зеленский томонидан киритилган эди: 355 депутатдан 335 нафари қўллаб-қувватлади, 20 нафари овоз бермаган.
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати ўнинчи марта узайтирилмоқда.
Украинада ҳарбий ҳолат даврида амалдаги қонунчиликка кўра, президент, парламент ва маҳаллий сайловлар ўтказиш тақиқланади.
2024 йилнинг март ойида Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши режалаштирилган эди. 2023 йил август ойи охирида Зеленский агар уруш даврида кейинги йил сайловлар ўтказилса, яна Украина президентлигига номзодини қўйиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Бироқ, ноябрь ойи бошида Зеленский ҳозир сайловларга тайёргарлик кўриш вақти эмаслигини айтганди.
Шарҳлар