Украинада биринчи F-16 қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Украинада биринчи F-16 қирувчи самолёти ҳалокатга учради. У ҳужум пайтида Россия ракеталарини уриб туширмоқда эди.
Душанба куни Украинада Америка ишлаб чиқарган F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Wall Street Journal газетаси Пентагоннинг исми ошкор этилмаган вакилига таяниб хабар берди.
Газета суҳбатдошининг айтишича, фалокат Россиянинг оммавий ракета ҳужуми пайтида юз берган. Бунда қирувчи самолёт душман ўти билан уриб туширилмаган. WSJ манбасининг айтишича, қулаш эҳтимол учувчининг хатоси оқибатида юз берган.
Украина Ҳаво кучлари қулаш ҳақида хабар бермади. Шунингдек, ҳалокатга учраган F-16 ни бошқарган учувчининг аҳволи ҳақида маълумот йўқ.
26 август куни Россия ҳужуми пайтида Украина биринчи марта F-16 ни жангда қўллаб, Россия ракеталарини уриб туширди.
Қирувчи самолётларнинг Украинага етказиб берилганига бир неча ҳафта бўлди. 4 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ваъда қилинган 80 та F-16 дан биринчиси Украинага етиб келганини маълум қилди. Украина Қуролли кучлари жами олтита самолёт келганини айтди.
Шарҳлар