Украинада коронавируснинг янги FliRT штамми аниқланди
Украинада Covid-19 нинг янги штамми аниқланди, бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи Игорь Кузин маълум қилди.
“2024 йил июль ойида мамлакатда SARS-CoV-2 коронавируси FLiRT деб номланган янги субвариантининг биринчи ҳолатлари қайд этилди”, — дейди Кузин (ТАСС иқтибоси).
Унинг қўшимча қилишича, ўтган ҳафтада шифокорлар Киевда FLiRT штаммининг иккита субвариантини ва Ивано-Франковск областида биттасини аниқлаган. Кузиннинг сўзларига кўра, у ҳатто илгари коронавирусга қарши эмланганларга ҳам юқиши мумкин. Шу билан бирга, эмлашдан кейин олинган иммунитет касаллик пайтида асоратлар хавфини камайтиради.
Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги штаммнинг ўзига хос хавф баҳосига эга эмаслигини таъкидлади, аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирусни ҳар бир мамлакат даражасида кузатиб бориш керак, деган фикрда.
Шарҳлар