Украинада “Русские на войне” фильми сабабли жиноий иш қўзғатилди
Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузини оқлаш юзасидан судгача текширув бошлади. Бу ҳақда Олий Рада депутати Ярослав Юрчишин сўровига жавобан айтилган. Бироқ бу ишда аллақачон гумондорлар бор-йўқлигига аниқлик киритилмаган.
Юрчишин УХХга ҳужжатли фильм режиссёри Анастасия Трофимовага қарши иш қўзғатиш илтимоси билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, у Россия ҳарбий хизматчилари билан Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва ўз фильмида уларни ижобий томондан кўрсатган.
7 сентябрь куни Венеция кинофестивалида “Русский на войне” (“Руслар урушда”) фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Илгари Россиянинг Russia Today телеканалида ишлаган Трофимова 7 ой давомида Донбассдаги уруш зонасида рус қўшинлари назорати остида бўлган. Режиссёрнинг сўзларига кўра, у россиялик аскарларнинг шахсий ҳикояларини оддий одамлар сифатида кўрсатмоқчи бўлган. Бу фильм Украина ҳукумати ва диаспорасининг норозилигига сабаб бўлган.
Шарҳлар