,

Украинадаги уруш 2024 йилда тугайдими?

Источник: s.yimg.com

Украинадаги уруш “2024 йилда ҳам, балки 2025 йилда ҳам тугамайди”, деган NATO Бош котиби ўринбосари. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

“Биз ҳеч қаерда у ёки бу тарзда ҳал қилувчи ғалабага эришишимизга имкон берадиган ҳарбий салоҳиятни кўрмаяпмиз. Биз кичик ҳужумлар, қарши ҳужумлар, ҳудудларни босиб олиш ва йўқотиш билан узоқ давом этадиган урушни кузатаяпмиз”, — деган алянс раҳбари ўринбосари Мирча Геоана Руминиянинг Digi24 телеканалида.

NATO бош котиби ўринбосари АҚШдаги республикачилар ва демократлар Украинага ёрдамни давом эттириш бўйича келишиб олишларига ишонч билдирди. «Молиялаш билан боғлиқ жиддий қийинчиликлар бўлади деб ўйламайман», деган у.

Геоана, шунингдек, «ҳеч қандай шароитда» Россиянинг Руминия чегараларига қайтишини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. «Бизга Украина омон қолиши, Молдова Европага қўшилиши ва Грузия Евро-Атлантика ҳамжамиятига қўшилиши керак», – дея таъкидлаган у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.