Украинадаги уруш иштирокчиси Нижний Тагилда 11 ёшли қизни зўрлаш ва ўлдиришда гумон қилинмоқда

Фемида
Источник: unsplash.com

31 август куни Нижний Тагилда 11 ёшли қиз йўқолган ва тўрт кундан сўнг тураржой биносининг сув босган ертўласидан топилган.

“E1” нашрининг хабарига кўра, қизни зўрлаш ва ўлдиришда гумон қилинаётган 40 ёшли Владимир Александровнинг квартирасида қон излари топилган.

Александров Москва аэропортида фронтга кетаётганида қўлга олинган. Суриштирув вақтида у жиноятига иқрор бўлиб, маст ҳолда қизни зўрлаганини, сўнгра унинг жасадини яширишга уринганини айтган.

Александров аввалроқ 2020 йилда зўрлаш учун қамалган, аммо авф этилганидан кейин у қуролли кучлар сафига ёлланиб, урушга жўнатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.