Украинадаги урушда қатнашгани учун ватанида ҳукм қилинган қирғизистонлик Россия паспортини олиш учун иккинчи марта шартнома тузди

Фото: «Азаттык»

Украинадаги урушда қатнашгани учун ватанида судланган қирғизистонлик Асқар Қубаничбек уулу Россияга қочиб, фуқароликни олиш учун яна шартнома тузган. Жорий йилнинг январь ойида Бишкек суди Қубаничбек уулуни ёлланма жинояти учун шартли равишда озодликка чиқаргач, у Россия фуқаролигини олиш учун Москвага кетган.

Бироқ миграция марказида эркакдан паспорти учун “ўта катта миқдорда” тўлашни сўрашган. Ўшанда қирғизистонлик нолимаган, пул йиғмаган. Бунинг ўрнига у Ёқутистонга бориб, ҳужжатлар учун иккинчи марта шартнома тузган.

Қубаничбек уулу айнан қачон келишувга эришгани ва фронтга жўнаб кетаётгани аниқлик киритилмаган. Қирғизистонлик ҳатто иш жойини ўзгартириши ҳам тақиқланган бир пайтда ватанини қандай тарк этгани ҳам номаълум.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.