Украинадаги урушни қўллаб-қувватлагани учун Германия Ташқи ишлар вазирлиги КХДР дипломатини чақирди

Фото: Qalampir.uz

Германия Ташқи ишлар вазирлиги КХДР аскарларини Россияга, кейинчалик Украинага юбориш тўғрисидаги хабарлар муносабати билан Берлиндаги Шимолий Корея ишлари вақтинча вакилини чақирди.

«Агар Шимолий Корея Украинадаги Россия агрессив урушини ўз қўшинлари билан қўллаб-қувватласа, бу халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши бўлади», – дейилади идора баёнотида.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, Шимолий Кореянинг Россия босқинчилик урушини қўллаб-қувватлаши «Германия хавфсизлиги ва Европа тинчлик тартибига бевосита таҳдид солаётгани»ни таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.