Украинадаги урушнинг икки йиллиги муносабати билан норозилик акцияларида қатнашган 50 дан ортиқ одам ушланди
Россиянинг турли шаҳарларида 24 февраль куни бўлиб ўтган норозилик намойишларида камида 52 киши ушланди, дея хабар беради «ОВД-Инфо». Ушланганлар орасида Алексей Навальний хотирасига бағишланган акция иштирокчилари, урушга қарши фаоллар, сафарбар қилинганларнинг хотинлари ва қамоқхоналардаги қийноқларга қарши пикетларда қатнашганлар ҳам бор.
Энг кўп ушланган кишилар сони Москвада қайд этилган – 15 киши, ундан кейин ушланганлар сони бўйича Екатеринбург турибди – 10 киши.
Улашиш:
Шарҳлар