,

ЕИ Украинага 50 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишни маъқуллади

Фото: РИА

Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Европа Иттифоқининг 27 давлати Украинага 50 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам беришга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар беряпти.

Илгари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан пакетга қарши чиққан эди.

Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украинага бир неча йилга мўлжалланган янги тасдиқланган молиявий ёрдам пакети ҳақида шундай деди:

«Бу Украина учун доимий, узоқ муддатли ва башорат қилинадиган молиялаштиришни кафолатлайди. Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлашда етакчилик ва масъулиятни намоён этади. Биз нима хавф остида эканлигини биламиз», – деган у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.