G7 етакчилари Россия активлари ҳисобидан Украинага 50 млрд доллар ажратишга келишиб олди
G7 мамлакатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) етакчилари Украинага кредит сифатида 50 миллиард доллар ажратишга келишиб олди, у Россиянинг музлатилган активларидан тушадиган фойда ҳисобидан сўндирилади. Бу ҳақда AFP ва Bloomberg Елисей саройидаги манбасига таяниб ёзмоқда.
Битим тафсилотлари 13—14 июнга белгиланган G7 етакчилари саммитидан кейин муҳокама қилинади. Шу сабабли якуний келишувларга бироз вақтдан кейингина эришилади.
Украинага Россия активларидан тушадиган даромадни гаровга қўйган ҳолда 50 миллиард доллар ажратишни АҚШ таклиф қилган. 2022 йил 24 февралдан кейин Евроиттифоқ, Канада, АҚШ ва Япония Россиянинг қарийб 300 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйганди. Ушбу активлар йилига 3—5 миллиард доллар фойда келтириши мумкин.
Шарҳлар