Украиналикларга видеоалоқа орқали никоҳдан ўтишга рухсат берилди

брак
Фото: цензор нет

Украина ҳукумати никоҳни онлайн рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди, бу ҳақда Украина Рақамли ривожланиш вазирлигининг Телеграм каналида хабар берилди.

Таъкидланишича, бунинг учун келин-куёвлар “Действие” умумукраина онлайн хизмати орқали ариза топширишлари керак, шундан сўнг ФҲДЁ ходими видеоалоқа орқали никоҳ маросимини ўтказади, сўнгра янги турмуш қурганлар электрон имзо ёрдамида никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани имзолайди.

Рақамли ривожланиш вазирлигининг раҳбари Михаил Фёдоров ўз Телеграм каналида “тўғридан-тўғри иловада уйланиш” хизмати имкон қадар хавфсиз эканлигини ва текширишнинг бир неча босқичларидан ўтишини айтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.