Украинани демилитаризация қилиш бўйича “махсус операция” мақсадига деярли эришилди – РФ доимий вакили

Фото: пресс-служба МИД РФ

Украинани демилитаризация қилиш бўйича «махсус операция» мақсади деярли бажарилди – Украина Қуролли Кучлари аллақачон ўз қуроли билан жанг қилмаяпти, балки НАТО таъминоти ҳисобига жон сақлаяпти. Бу ҳақда Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Василий Небензя маълум қилди.

Небензянинг бошқа баёнотлари:

Украина Ғарбнинг ҳарбий, молиявий ва сиёсий ёрдамига қарамасдан, муқаррар равишда ҳарбий мағлубият томон кетмоқда;

НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлашдаги иштироки кўлами Вашингтон ва Брюссель тақдим этмоқчи бўлаётганидан анча кенг;

Ғарб қўғирчоқбозлари Киевни тобора кўпроқ украиналикларни «гўшт ҳужумлари»га ташлашга чақирмоқда;

Украинадаги можарода НАТО давлатларининг бевосита ва билвосита иштирокини инкор этишнинг маъноси йўқ, юзлаб далиллар мавжуд;

Ғарб Украинадан деярли барча ресурсларни сўриб олди ва унинг аҳолисини муносиб келажак ҳуқуқидан маҳрум қилди;

Зеленскийнинг Украинада президентлик сайловларини ўтказмаслик ҳақидаги бир томонлама қарори уни 21 майдан бошлаб ноқонуний қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.