Украинанинг сафарбарлик тўғрисидаги қонуни 18 майдан кучга киради

Фото: GETTY IMAGES

Украиналикларни мамлакат қуролли кучларига сафарбар этиш тўғрисидаги қонун 18 майдан кучга киради.

Сешанба куни Украина президенти Владимир Зеленский томонидан имзоланганидан сўнг, қонун Украина парламентининг “Голос Украины” расмий газетасида чоп этилди.

“Интерфакс-Украина” агентлигининг аниқлик киритишича, қонун эълон қилинган кундан кейинги кундан бир ой ўтгач кучга кириши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.