Украинанинг узоқ масофага учиб, РФдаги НҚИЗларига ҳужум қилаётган дронлари сунъий интеллект билан жиҳозланган
Россия Федерациясидаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилган Украинанинг узоқ масофага учувчи дронлари сунъий интеллект билан жиҳозланган. Дронларнинг зарбалари Россия иқтисодиётига Ғарб санкцияларидан кўра кўпроқ таъсир қилмоқда, деб ёзади CNN.
«Машинанинг кўриш қобилияти» дронларга яхшироқ навигация қилиш ва халақитлардан қочиш имконини беради. Ҳар бир дронда сунъий йўлдош ва жой ҳақидаги маълумотларга эга компьютер мавжуд.
Йўналишлар Украина иттифоқчилари билан олдиндан белгиланади ва дронлар парвоз режасига амал қилади.
Улашиш:
Шарҳлар