Зеленскийнинг матбуот котиби АҚШ Украинага ўз қуролларидан фойдаланишга рухсат берганини тасдиқлади
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров Guardian нашрига АҚШ Россиядаги нишонларга қарши Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берганини тасдиқлади.
Аввалроқ Америка ОАВлари Оқ уй раҳбари Жо Байден Россияга зарба бериш тақиқини бекор қилгани ва бу фақат Харков вилоятига бостириб киришда трамплин сифатида фойдаланиладиган Белгород йўналишидаги нишонларга берилгани ҳақида хабар берган эди.
“Бу Россиянинг чегарадан ўтиб қўшин тўплашга уринишларига қарши туриш қобилиятимизни анча мустаҳкамлайди”, — дея Никифоров сўзларини келтиради Guardian.
Улашиш:
Шарҳлар