Уммон шарқидаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди
Уммон полицияси пойтахт Маскатдаги масжид яқинида содир бўлган отишмада тўрт киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши жароҳатланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда BBC.
Уммон полицияси баёнотида ҳодиса ҳақида қўшимча тафсилотлар берилмаган, бироқ баъзи далиллар камида бир ҳужумчи автомат милтиқдан ўт очганини кўрсатмоқда.
Полиция терговни давом эттирмоқда.
Уммон Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман билан чегарадош. Асосан мусулмонлар яшайдиган мамлакатда бундай ҳужумлар кам учрайди.
Улашиш:
Шарҳлар